Daryo

Канадада эгилувчан смартфон прототипи ишлаб чиқилди (видео)

Эгиб-букиш ёрдамида қўшимча равишда янги фойдали функциялар ишга тушади

1 дақиқа ўқиш11 694 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mashable

Канададаги Queens University тадқиқотчилари турли томонларга эгила оладиган смартфон прототипини ишлаб чиқди. Ушбу ҳаракат қўшимча равишда янги фойдали функцияларни ишга туширади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

Фото: Mashable

ReFlex деб аталувчи смартфонда LG OLED эгилувчан дисплейидан фойдаланилди. Қурилманинг футуристик дизайнига Android 4.4 платформаси версияси ёрдамида хилма-хиллик беришди.

Эгиб-букиш орқали электрон китоб саҳифаларини варақлаш мумкин, шунингдек, бу ўйинларда ва ҳужжатлар билан ишлашда қатор имкониятларни беради.

Ихтиро бугун, 18 февраль куни Нидерландиядаги кўргазмада тақдим этилади, серияли ишлаб чиқариш учун эса камида 5 йил вақт керак бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар