Daryo

Apple 12 млрд долларлик облигацияларини тарқатди

Улардан тушган киримни компания акциядорларни рағбатлантиришга, активлар сотиб олиш ва қарзларни тўлашга йўналтирмоқчи

1 дақиқа ўқиш6 886 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Capital.ua”

Американинг Apple компанияси 12 миллиард долларлик облигацияларини тарқатди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Бу АҚШда шу йил корпоратив бондлар томонидан жойланган облигациялар ҳажми бўйича иккинчи бўлди.

Фото: «Capital.ua»

Apple облигациялари тўққизта қисмга бўлинган, уларнинг энг «узуни» 30 йил давомида муомалада бўлади. Қимматбаҳо қоғозлар тарқатилишидан тушган киримни компания акциядорларни рағбатлантиришга, шунингдек, умумий мақсадларга, жумладан активлар сотиб олиш ва қарзларни тўлашга йўналтирмоқчи.

Хусусан, Apple 2,5 миллиард долларлик 30 йиллик бондларни сотди, уларнинг даромадлилиги US Tresuries’ни 2,05 фоизга ортда қолдирди.

Шу билан бирга, компания 1,5 миллиард долларлик етти йиллик «яшил бондлар»ни тарқатди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар