Daryo

Сотиб олиш ёки ижара учун уй ва офисларни @uybor_bot орқали қидиринг!

Кўчмас мулкка ихтисослашган «Uybor.uz» сайти Telegram мессенжерида уй-жой қидириш учун мўлжалланган ақлли бот ишлаб чиқди

2 дақиқа ўқиш50 828 кўришлар0 изоҳ0

Кўчмас мулкка ихтисослашган «Uybor.uz» сайти Telegram мессенжерида уй-жой қидириш учун мўлжалланган ақлли бот ишлаб чиқди.

Фото: Uybor.uz

Интернет ва ундаги янгидан-янги сервислар одамлар ҳаётини кундан-кун енгиллаштирмоқда. Дастлаб фақат сайтлар мавжуд эди. Сўнг, мобил қурилмаларнинг оммалашуви ва арзонлашуви ортидан, мобил дастурлар сайтлардан-да муҳимроқ даражага чиқди. Бугун эса Telegram каби лаҳзалик хабар алмашиш хизматлари орқали фойдаланувчиларга турли қулайликларни таклиф этиш кун тартибидаги асосий масалага айланди.

Telegram мессенжери фойдаланувчиларга ҳам, ишлаб чиқувчиларга ҳам кенг имкониятларни тақдим этади. Фойдаланувчи хилма-хил ботлар, каналлар ёрдамида ўзини қизиқтирган ахборотни олиши мумкин. Ўз навбатида, ишлаб чиқувчилар, дастурчилар эса худди шу воситалар ёрдамида Telegram фойдаланувчиларига хизматлар ва маҳсулотларни таклиф қила олади. «Uybor.uz» хизмати ҳам мазкур имкониятдан фойдаланиб, махсус бот ишлаб чиқди.

«Uybor.uz»нинг Telegram’даги боти фойдаланувчига ҳовли, офис ёки кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш ва ижарага олишда ёрдам беради. Бунинг учун дастлаб Telegram’нинг қидирув қаторида @uybor_bot’ни топиш ва унга «Start» буйруғини бериш керак.

uybor1

Шундан сўнг бот сиздан сўрайди: «Сотиб олмоқчимисиз ёки ижарага олмоқчимисиз?». Келинг, бир хонадонни ижарага олишга уриниб кўрамиз. Бот биздан ижарага олиш ниятида бўлган хонадонимизнинг тахминий нархи, хоналари сони, қайси туманда жойлашгани бўлиши кераклиги борасидаги маълумотларни сўрайди.

uybor2

Сўралган маълумотлардан фақат биттасини, хоҳланг барчасини кўрсатиш мумкин, ҳеч бирини кўрсатмасангиз, бот хонадон ижараси бўйича «Uybor.uz» сайтига қўшилган сўнгги бешта эълонни эътиборингизга ҳавола қилади. Тасаввур қилайлик, бизга Тошкентнинг Чилонзор туманидан 1 хонали, бир ойлик ижара нархи 150 шартли бирликкача бўлган хонадон керак.

uybor3

«Кўрсатиш» (русча «Показать») тугмасини босганимиздан сўнг, бот сўровимиз бўйича дастлабки бешта натижани чиқариб беради, агар кўрсатилган эълонларнинг ҳеч бири маъқул келмаса, навбатдаги эълонларни кўрсатишни буюришимиз мумкин, агар бошқа эълонлар бўлмаса, бот бу ҳақда сизга ахборот беради. Агар бирорта эълон, унга илова қилинган фотосуратлар маъқул келса, ижарага берувчининг алоқа маълумотларини олиш учун бот келтирган ҳавола орқали «Uybor.uz» сайтига ўтиш ва ижарага берувчи билан боғланиш мумкин.

uybor4

Telegram’даги @uybor_bot’нинг қулайлиги — сўровни мобил телефондан туриб осонлик билан бера оласиз, сизни қизиқтирган натижалар эса шу заҳоти эътиборингизга ҳавола қилинади. Энг муҳими, барчаси бепул!

Реклама ҳуқуқи асосида

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар