Daryo

АҚШда биринчи тирик микрочип яратилди

Чип асосини алоҳида ёғ мембранаси ташкил қилади. У АTФ (аденозинтрифосфат) молекулалари ичидаги энергияни электр токига айлантиради, у микросхема деб ҳисобланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш15 701 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Америкалик биомуҳандислар ва микроэлектроника мутахассислари дунёдаги биринчи микрочипни ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Кремний микроэлектроникаси ва биологик тизимлар элементларини битта таркибий қисмга бирлаштиришга муваффақ бўлишди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Чип асосини алоҳида ёғ мембранаси ташкил қилади. У АTФ (аденозинтрифосфат) молекулалари ичидаги энергияни электр токига айлантиради, у микросхема деб ҳисобланиши мумкин.

«Энди чипларни энергия тўплашга ёки, ҳатто, молекулаларни таниб олишга ўргата олишимиздан хурсандмиз. Бошқача қилиб айтганда, чип ‘ҳидлай олади’ ҳамда ‘мазасини кўра олади’», — деди Колумбия университети физика олими Кен Шепард.

Инновацион микрочип учун қувват манбаи ролини АTФ молекулалари бажаради. Чип АTФга бой муҳитга тушганида у ушбу энергиядан қувватланади ва уни электр токига айлантиради.

Шепард сўзларига кўра, тирик микрочипдан муҳитда токсинлар, масалан, рак ҳужайралари бор-йўқлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Қурилма, шунингдек, портловчи моддаларни қидириб топишга ўргатилган итлар ўрнини ҳам боса олиши мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар