Daryo

Meizu M2 Note смартфони Тошкентда 1,1 млн сўмдан сотила бошлади

Телефон Android 5.0 Lollipop операцион тизимига асосланган Flyme 4.0 фирма платформасида ишлайди

1 дақиқа ўқиш12 242 кўришлар0 изоҳ0
Foto: mobinfo.uz

Ўзбекистонда Хитойнинг Meizu компаниясига тегишли Meizu M2 Note смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилма июнь бошида тақдим этилган эди.

Фото: mobinfo.uz

Смартфоннинг корпуси ялтироқ пластмассадан тайёрланган бўлиб, моделнинг юмалоқ дизайни сўнгги iPhone шаклига ўхшаб кетади, деб ёзади нашр.

Meizu M2 Note 5,5 дюймли IGZO-дисплей, саккиз ядроли МТ6753 чипсети, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+microSD), 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 3100 мА/с сиғимли аккумуляторга эга.

Телефон Android 5.0 Lollipop операцион тизимига асосланган Flyme 4.0 фирма платформасида ишлайди.

Пойтахтнинг «Флешка» савдо мажмуасида Meizu M2 Note 1 099 000 сўмга сотилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар