Daryo

WhatsApp Telegram изидан бориб, сервиснинг веб-версиясини ишга туширади

Сервис чатларда мулоқот қилиш, файллар билан айирбошлаш ва ёзишмалар тарихини кўриб чиқиш имконини бериши тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш11 210 кўришлар0 изоҳ0
Foto: GSM Arena

Дунёдаги энг оммабоп мессенжер WhatsApp яратувчилари унинг веб-версиясини ишлаб чиқмоқда, деб хабар берди MacDigger.ru. У дастурнинг iOS, Android ва бошқа платформалардаги фойдаланувчилари билан хабарлашиш имконини беради.

Фото: macdigger.ru

GSM Аrena нашри эълон қилган скриншотларда веб-браузер ва компьютерга уланиш таклифи акс этган созламаларни кўриш мумкин. Нашрнинг тахмин этишича, сервис чатларда мулоқот қилиш, файллар билан айирбошлаш ва ёзишмалар тарихини кўриб чиқиш имконини беради.

Фото: GSM Аrenа

WhatsApp веб-дастури имкониятлари ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча йўқ.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар