Daryo

Ўзбекистонда янги Doogee Voyager 2 смартфони 440 минг сўмдан сотила бошланди

Ушбу смартфонга қўнғироқ бўлиб қолса, уни қулоғингизга олиб борсангиз, автоматик тарзда қўнғироққа жавоб берилади

1 дақиқа ўқиш22 427 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mobinfo.uz

Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Doogee Voyager 2 (DG310) смартфони 442 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Фото: Mobinfo.uz

Смартфонда 5 дюйм 450×854 пикселли дисплей, 1,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 1,3 мегапикселли олд ва 5 мегапиксели орқа камера, 2000 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган. У икки SIM-картада ишлай олади.

Фото: Mobinfo.uz
Ушбу смартфонда бир қанча қизиқарли функциялар мавжуд. Масалан, унга қўнғироқ бўлиб қолса, уни қулоғингизга олиб борсангиз, автоматик тарзда қўнғироққа жавоб берилади. Шу билан бирга «Capture» дейиш билан суратга олиш мумкин. Смартфон қутиси таркибидан компания тақдим этган ғилоф ҳам ўрин олган.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин:

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар