Daryo

Facebook’нинг ойлик аудиторияси 1,35 млрд кишига етди

Ушбу ижтимоий тармоқдан ҳар куни фойдаланадиганлар сони эса 864 миллион кишига етди

1 дақиқа ўқиш7 568 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Associated Press

Ойига камида бир марта Facebook’ка кирадиган фойдаланувчилар сони ўтган йилги кўрсаткичдан 14 фоизга ошиб, 1,35 миллиард кишига етди. Бу ҳақда 2014 йилнинг учинчи чораги бўйича компания ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Associated Press

Бундан ташқари, ушбу ижтимоий тармоқдан ҳар куни фойдаланадиганлар сони эса 864 миллион кишига етди (ўтган йил билан таққослаганда 19 фоизга кўп). Булардан 703 миллион нафари Facebook’га ўз мобил қурилмалари орқали киради. Мобил қурилмаларда Facebook дастуридан фойдаланувчиларнинг умумий сони эса 1,12 миллиард кишини ташкил этди (+29%).

Компаниянинг 2014 йил учинчи чорагидаги даромади ўтган йилги кўрсаткичдан 59 фоизга яхшиланиб, 3,2 миллиард долларга етди. Шунинг 66 фоизи ижтимоий тармоқнинг смартфон ва планшетларга мўлжалланган дастуридан келиб тушган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар