Daryo

«МТС» ўрнига очилаётган оператор берадиган рақамлар эълон қилинди

Ҳужжат «Республика телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режасидан Universal Mobile Systems МЧЖга бириктирилган рақам сиғимлари» деб номланади

2 дақиқа ўқиш84 313 кўришлар0 изоҳ0
Respublika telekommunikatsiya tarmoqlarining raqamlash rejasidan Universal Mobile Systems MChJga biriktirilgan raqam sig‘imlari nomli hujjat. Manba: Facebook / “Potrebitel.uz”

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоларидан бири «МТС» ўрнига очилаётган янги оператор — Universal Mobile Systems компанияси Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда абонентларга берадиган рақамлар келтирилган ҳужжатни тақдим этди. Ҳужжат «Республика телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режасидан Universal Mobile Systems МЧЖга бириктирилган рақам сиғимлари» деб номланади.

Фото: delovoygorod.com
Расмий эканлиги тасдиқланмаган ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрига қуйидаги рақам (префикс)лар ажратилган:
  • 130
  • 131
  • 155
  • 156
  • 157
  • 342
  • 343
  • 344
  • 400
  • 401
  • 402
  • 403
  • 404
  • 410
  • 411
  • 414
  • 420
  • 422
  • 424
  • 430
  • 434
  • 440
  • 441
  • 442
  • 443
  • 444
  • 445
  • 446
  • 447
  • 448
  • 449
  • 450
  • 454
  • 455
  • 460
  • 464
  • 470
  • 474
  • 477
  • 480
  • 484
  • 488
  • 490
  • 494
  • 496
  • 497
  • 498
  • 499
Янги оператор коди 97 бўлиши белгиланган.
Республика телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режасидан Universal Mobile Systems МЧЖга бириктирилган рақам сиғимлари номли ҳужжат. Манба: Facebook / «Potrebitel.uz»
Республика телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режасидан Universal Mobile Systems МЧЖга бириктирилган рақам сиғимлари номли ҳужжат. Манба: Facebook / «Potrebitel.uz»
Ҳужжатга кўра,
  • Тошкент шаҳри учун 1,5 млн,
  • Самарқанд вилояти учун 200 минг,
  • Андижон, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари учун 120 мингдан,
  • Наманган вилояти учун 100 минг,
  • Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари учун 60 минг,
  • Сирдарё, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятлари учун 40 мингдан,
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти учун 30 мингдан
рақам ажратилган.

Таъкидлаш жоиз, келтирилган ҳужжатнинг расмийлиги тасдиқланмаган. Бу ҳақда UMS ёки Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси расмий хабар бермаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси UMS’га илк фаолиятини олиб бориши учун 2,5 миллион абонент рақами ажратди. Улардан 1,5 миллиони Тошкент аҳолиси учун берилган бўлиб, қолган рақамлар Ўзбекистон вилоятлари бўйича тақсимланганлиги 18 сентябрь куни эълон қилинган эди.

<p>Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация</p>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар