Daryo

Бир соатда 85 та қоидабузарлик кузатилган чорраҳага камералар ўрнатилмоқда

Қурувчиларнинг таъкдилашича, шаҳардаги камералари ёзиб олган видеотасвир Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига узатилади

1 дақиқа ўқиш21 922 кўришлар0 изоҳ0
Kamera o‘rnatish ishlari olib borilmoqda. Foto: “Daryo”

«Radar.uz» томонидан 4 август куни мониторинг ўтказилган ва шу вақт давомида 85 та қўпол қоидабузарлик аниқланган чорраҳага камералар ўрнатила бошланди.

Камера ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Фото: «Дарё»

Сўнгги бир неча ҳафта давомида ижтимоий тармоқлар аъзолари бир қанча марказий кўчаларда йўл ишлари олиб борилаётгани, ишлар давомида йўллар ёпиб қўйилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Интернет-фойдаланувчиларнинг фикрича, бу ишлар давомида чорраҳаларда автомобиль ҳаракатини тартибга солиш мақсадида кузатув камералари ўрнатилмоқда.

Камера ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Фото: «Дарё»

Худди шундай ишлар КҲАЙ/Бодомзор йўли чорраҳасида бир неча кундан буён олиб борилмоқда. «Дарё» мухбирига йўл ишлари олиб борилаётган жойдан хабар беришларича, ушбу чорраҳага кузатув камералари ўрнатилмоқда. Йўл ишлари тендерда ғолиб бўлган ташкилот томонидан амалга оширилмоқда.

Қурувчиларнинг таъкидлашича, шаҳардаги камералари ёзиб олган видеотасвир Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига узатилади. Камералар қачон ишга тушиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

Камера ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, «Radar.uz» томонидан КҲАЙ/Бодомзор йўли чорраҳасида мониторинг 4 август, душанба куни соат 18:00 дан 19:00 га қадар ўтказилган бўлиб, ушбу муддат оралиғида 85 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган эди.

Умид қиламизки, ўрнатилаётган камералар йўл ҳаракатини тартибга солиш, қоидабузарликларни камайтириш, қоидабузарларни эса муносиб жазолаш учун хизмат қилади.

<p>Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация</p>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар