Daryo

«МТС» Ўзбекистон бозорида Universal Mobile Systems номи билан декабрдан ишга тушади

Қарорда белгиланишича, UMS 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий эксплуатацияни амалга оширади

1 дақиқа ўқиш38 122 кўришлар0 изоҳ0
Foto: delovoygorod.com

Россиянинг «МТС» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил этиладиган янги алоқа оператори Universal Mobile Systems номи билан фаолият олиб боради, деб ёзади «Кун».

Фото: delovoygorod.com

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси «Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилган. Қарорда белгиланишича, UMS 1 ноябрга қадар техник, 1 декабрга қадар тижорий эксплуатацияни амалга оширади.

Аввалроқ, «МТС» компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битими имзолагани, Ўзбекистонда янги қўшма корхона ташкил этиши, корхонанинг 50,01 фоизи «МТС»га, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон ҳукуматига тегишли бўлиши ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МТС»нинг Ўзбекистондаги аввалги шўъбаси – «Ўздунробита» компанияси амалда 2012 йил июлида фаолият кўрсатишни тўхтатган эди. Ўшанда алоқа соҳасидаги назорат қилувчи орган (Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) томонидан компаниянинг лицензиялари чақириб олинган, кейинчалик Ўзбекистоннинг турли органлари томонидан умумий қиймати 600 миллион долларга тенг бўлган даъволар эълон қилинган эди.

Қайд этиш жоиз, «Ўздунробита» фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Ўзбекистон GSM-алоқа бозорида фақат иккита – Beeline ва Ucell алоқа операторлари қолди, айни вақтда, ўтган икки йил давомида алоқа сифати нисбатан ёмонлашди.

<p>Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация Информация</p>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар