Daryo

Artel Perfect1 смартфонини Тошкентда 650 минг сўмга харид қилиш мумкин

Artel Perfect1 икки симкартали смартфон бўлиб, Jelly Bean Android 4.2.2 операцион тизимида ишлайди

1 дақиқа ўқиш20 590 кўришлар0 изоҳ0

Аrtel компаниясининг топ-смартфони Artel Perfect1 пойтахт савдо расталарида 650 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда mobinfo.uz хабар берди.

perfetc1
Фото: mobinfo.uz

Аввалроқ смартфоннинг техник хусусиятлари эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Artel Perfect1 икки симкартали смартфон бўлиб, Jelly Bean Android 4.2.2 операцион тизимида ишлайди. 4,7 дюймли 1280×720 ўлчамдаги экранга эга.

Смартфон 4 Гб ички ва 1 Гб тезкор хотира билан таъминланган. 32 Гб гача ташқи хотира картасини ўрнатиш мумин. 8 ва 2 мегапикселли орқа ва олд камералари бор.

Artel Perfect1 оқ ва қора корпусларда тақдим этилади. Телефоннинг ўлчами 134×68×7,9 мм. Оғирлиги 122 грамм.

Смартфон мини-USB сими, наушник, кафолат талони (кафолат ва бепул хизмат 1 йилга), фойдаланиш кўрсатмалари китобчаси билан бирга сотилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар