Daryo

Тошкентда Samsung Galaxy S5 смартфони тақдимоти бўлиб ўтди (фото)

12 апрель куни соат 17:00 да Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги майдонида Samsung компанияси янги Galaxy S5 смартфонини тақдим этди

3 дақиқа ўқиш45 664 кўришлар0 изоҳ0
Lotereya g‘olibi Vera Brejneva hamda Samsung kompaniyasi direktori bilan. Foto: “Daryo”

12 апрель куни соат 17:00 да Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги майдонида Samsung Electronics компанияси янги Galaxy S5 флагман смартфонини тақдим этди.

Фото: «Дарё»

Samsung Galaxy S5 смартфони тақдимоти кутилмаган ҳолатларга бой бўлди. Очиқ ҳавода, ёмғир остида бошланган тақдимотни актёр Алишер Узоқов ва Comedy.uz резиденти — Арсен олиб борди. Тақдимот бошида DJ Petishka ва DJ Ochil ўзларининг истеъдодини намойиш этди.

Бошловчилар: Алишер Узоқов ва Арсен. Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Тақдимотда турли кўнгилочар ўйинлар ўтказилиб, ғолибларга компания томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Дастлаб рақс мусобақаси ташкил қилинди. Унда рақсга тушган иштирокчилар томошабинлар қарсаклари ёрдамида баҳоланди. Энг яхши раққос, деб баҳоланган болага футболчи Лионел Мессининг имзоси туширилган копток тақдим этилди.

Месси имзоси туширилган копток ғолиби. Фото: «Дарё»
Доирачилар. Фото: «Дарё»

Доира садолари остида тадбир давом этди. Кейин яна рақс мусобақаси ўтказилди. Унда ҳам томошабинларнинг энг кўп олқишига сазовор бўлган қиз Samsung Galaxy S4 смартфонини қўлга киритди. Қизга совғани Comedy.uz резидентлари топширди ва ўзларининг ҳазил-мутойибалари билан тадбирни давом эттирди.

Сўнгра естрада вакили Муниса Ризаева ўзининг шўх тароналарини томошабинлар ихтиёрига ҳавола этди.

Рақс мусобақаси. Фото: «Дарё»
Galaxy S4 ютиб олган иштирокчи. Фото: «Дарё»
Муниса Ризаева. Фото: «Дарё»

Кейин Samsung компанияси директори Galaxy S5 смартфонини расман эълон қилди. Янги смартфон ҳақида катта экранда маълумот берилди.

Samsung компанияси директори. Фото: «Дарё»

Шундан сўнг хонанда Лола ва DJ Piligrim ижросида шўх қўшиқлар янгради.

Лола. Фото: «Дарё»
DJ Piligrim. Фото: «Дарё»

Тақдимот давомида Experience Zone ҳам ташкил этилиб, унда компания вакиллари ташриф буюрувчиларга янги телефоннинг хусусиятлари ва технологик афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берди. Иштирокчилар нафақат Galaxy S5, балки Gear Fit ва Gear 2 ақлли соатлари билан ҳам танишиш ва улардан фойдаланиб кўриш имкониятига эга бўлди.

Experience Zone 4 бўлим: Camera, S-Health, IP67 Protection, Security’дан иборат бўлди. Барча бўлимларга ташриф буюриб, талонга муҳр қўйдирган иштирокчилар лотереяда қатнашди.

S-Health бўлими. Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Сўнгги, энг асосий ўйин лотерея бўлди. Барча иштирокчиларнинг талонлари билан тўлдирилган барабан катта саҳнага олиб чиқилди. Ундан компания директори бир талонни олиб, кодини эълон қилди. Енг омадли иштирокчи Samsung Galaxy S5 смартфонини ютиб олди.

Ғолиб саҳнага чиққунича Россиянинг таниқли хонандаси Вера Брежнева қўшиқ куйлади. Лотерея ғолиби совринни Вера Брежнева қўлидан қабул қилиб олди.

Лотерея ўйини. Фото: «Дарё»
Вера Брежнева. Фото: «Дарё»
Вера Брежнева. Фото: «Дарё»
Вера Брежнева. Фото: «Дарё»
Лотерея ғолиби Вера Брежнева ҳамда Samsung компанияси директори билан. Фото: «Дарё»

Тақдимот томошабинлар иштирокидаги ўйин-кулгу билан якунланди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Таъкидлаш жоиз, янги Samsung Galaxy S5 мукаммалашган камера, маълумотларни юқори тезликда етказиш имконияти, кенг қамровли фитнес-дастурлар танлови ва ишончли ҳимояга эга. Унинг аввалги Galaxy’лардан фарқи 16 мегапикселли камера, S Health 3.0 хизмати (қадамўлчагич, парҳез, жисмоний машқларни қайд этиш ва энг янгиси — пульс датчиги), IP67 стандартлари бўйича ҳимоя воситаси (чанг, намлик, қум ва ҳатто, сувдан ҳам ҳимояланган), бармоқ излари биометрик сканери ва замонавий ташқи кўринишга эга эканлигидадир.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар