Daryo

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги OpenSSL хатосидан фойдаланиб келган

МХА бу борада тарқатган баёнотда айтилишича, агар аввалдан билганида, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, буни маълум қилган бўлар эди

1 дақиқа ўқиш16 530 кўришлар0 изоҳ0
MXA binosi / Foto: tjournal.ru

OpenSSL шифрлаш пакетидаги Heartbleed деб аталган камчиликдан АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) хабар топган, аммо буни ошкор этмай келган. Бу тўғрида Bloomberg берган маълумотга таяниб TJournal нашри хабар қилмоқда.

МХА биноси / Фото: tjournal.ru

Bloomberg’га иккита аноним манбанинг маълум қилишича, МХА камида икки йил давомида Heartbleed’дан хабардор бўлган ва у орқали кўплаб сайтлардаги махфий ва шахсий маълумотларни олиб келган. Heartbleed орқали у бутун ер юзи бўйлаб миллионлаб оддий фойдаланувчиларнинг пароллари ва бошқа маълумотларини олиш имконига эга бўлган. Агентликнинг расмий вакили бу борадаги маълумотларга изоҳ беришни истамади.

Кейинроқ МХА буни расман рад этди ва Heartbleed ҳақида оммага маълум қилингунига қадар ундан бехабар бўлганлигини таъкидлади. Муассаса бу борада тарқатган баёнотда айтилишича, агар аввалдан билганида, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, буни маълум қилган бўлар эди.

Heartbleed’дан фойдаланганда «из» қолмаслиги сабабли бу камчилик қанча фирибгарларга қўл келганлигини аниқлаш мушкул. У икки йил давомида мавжуд бўлган. OpenSSL’нинг функцияларидан бирига шу кодни киритган немис дастурчининг маълум қилишича, бу ҳол ўзининг ва киритилган ўзгартиришларни текширувчи кишининг эътиборсизлиги сабабли юзага келган.

OpenSSL кодига бундан икки йил аввал кириб қолган хато – Heartbleed ҳақида мутахассислар 7 апрель куни хабар топишди. Аниқланишича, ушбу камчилик қора ниятдаги кишиларга сервер тезкор хотирасининг айрим қисмларини ўқиш имконини берган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар