Daryo

Ўзбекистонда телефон рақамининг кодини аниқловчи мобил дастур ишлаб чиқилди

У рақам қайси мобил операторга ёки шаҳар телефон тармоғига тегишли эканлигини аниқлаб, розилик берилса, рақамга префиксни қўшиб, янгилаб қўяди

1 дақиқа ўқиш85 645 кўришлар0 изоҳ1
Skrinshot: blog.index.uz

Мобил телефондан фаол фойдаланувчи ўзбекистонликлар учун Global Solutions компанияси Prefix дастурини ишлаб чиқди. Бу ҳақда UZINFOCOM марказининг корпоратив блоги маълум қилмоқда.

Скриншот: blog.index.uz

Айрим абонентлар бирор телефон рақамини ёзиб қўяётганида, мобил оператор префиксини (кодини) ёзишмайди. Шу боисдан кейинчалик бу рақамга SMS-хабар юборишда ёки қўнғироқ қилишда муаммолар юзага келиши мумкин. Шуни инобатга олиб, Global Solutions компанияси муаммонинг ажойиб ечими бўлмиш Prefix мобил дастурини ишлаб чиқди.

Дастур «телефон китобчаси»даги барча телефон рақамларининг префиксларини бир зумда аниқлаш ва янгилашга ёрдам беради. У префикссиз (кодсиз) ёзилган телефон рақамларининг қайси компанияга тегишли эканлигини билишга кўмаклашади.

Prefix’нинг ишлаш механизми жуда оддий – у «телефон китобчаси»ни текшириб чиқади ва қайси рақамларга префикс қўйилмаганлигини кўрсатади. Бу рақам қайси мобил операторга ёки шаҳар телефон тармоғига тегишли эканлигини аниқлаб, уни қўшиб қўйишга рухсат сўрайди ва розилик берилса, рақамга префиксни қўшиб, янгилаб қўяди.

Дастур Ўзбекистонда амалда бўлган барча мобил оператор компаниялари ва давлат телефон тармоғини ўзига қамраб олган. У «МТС» уяли алоқа компаниясига тегишли рақамларни аниқлай олмайди. Prefix ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

Ҳозирда Prefix’нинг бета-версияси чиқарилган бўлиб, фақат Ўзбекистондаги рақамларнинг префиксларини аниқлаб беради. Телефон соҳиби дастурни юклаб, ўрнатиб олгач, тилни танлаб, ундан фойдалана бошлаши мумкин.

Дастурнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
  • Фойдаланувчи телефонидаги рақамларга префикслар қўйиш имконияти;
  • Муайян рақамнинг қайси операторга тегишлилигини фойдаланувчининг ўзи танлаши мумкинлиги;
  • Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари префиксларини танлаш имконияти;
  • Учта тилдан бирини – ўзбек, рус ёки инглиз тилини танлаш мумкинлиги.
Хуллас, Prefix «телефон китобчаси»ни тез ва муаммосиз такомиллаштиришга ёрдам беради.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар