Daryo

OpenSSL пакетидаги камчилик интернет-серверларнинг учдан икки қисмини хавф остида қолдирди

Ушбу камчилик қора ниятдаги кишиларга сервер тезкор хотирасининг айрим қисмларини ўқиш имконини берган

1 дақиқа ўқиш16 156 кўришлар0 изоҳ0

OpenSSL очиқ криптографик кутубхонасининг сервер ва фойдаланувчи ўртасидаги https-уланишни таъминлайдиган пакетида «Heartbleed» деб аталган камчилик топилди. Бу ҳақда «Цукерберг позвонит» нашри хабар берди.

heartbleed
Фото: heartbleed.com

Маълум бўлишича, ушбу камчилик қора ниятдаги кишиларга сервер тезкор хотирасининг айрим қисмларини ўқиш имконини берган. Шу тариқа, улар фойдаланувчиларнинг логин ва пароллари, Cookie’лари ва ҳатто сервернинг SSL-калитларини билиб олган.

OpenSSL кодига хато бундан икки йил аввал кириб қолган бўлса-да, Google ходими Нил Мехта ва Codenomicon компанияси мутахассислари уни энди аниқлади.

Heartbleed потенциал хавфга эга бўлгани сабабли, жамоатчилик уни қизғин муҳокама қилди. Ишлаб чиқувчилар OpenSSL’ни тезкорлик билан янгилаган бўлса-да, камчилик 2012 йилдан буён ўн миллионлаб серверларга «юқиб» улгурган.

OpenSSL кутубхонаси дастурчилар ва администраторлар орасида кўпроқ машҳур бўлса-да, дунёдаги серверларнинг учдан икки қисми ушбу технологиядан фойдаланади. Шу жумладан, Google, «Яндекс» ва «Альфабанк». Heartbleed’дан фойдаланиб, фирибгарлар бошқаларнинг хатларини ўқиши ёки онлайн-банкинг маълумотларига эга бўлиши мумкин эди.

Apple ва Microsoft бундай хавфдан омон қолди: улар ўзларига тегишли криптографик асбоблардан фойдаланади. Аксинча, Yahoo’га анча зиён етган, айни пайтда у ўз серверларидаги дастурий таъминотни янгиламоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар