Daryo

Дунёдаги энг «жирканч» браузер билан видолашиш вақти келди

«Афсуски, 12 ёшли браузер ҳали ҳам бозорнинг 4,15 фоизини эгаллаб турибди, ундан тўлиқ қутулганимизча йўқ»

1 дақиқа ўқиш25 852 кўришлар0 изоҳ0

Кеча, 8 апрель куни Microsoft компанияси Windows XP операцион тизими ва Office 2003 офис дастурлари пакети техник ёрдамини тўхтатди. Энди энг «жирканч» браузер — Internet Explorer 6 билан ҳам хайрлашиш мумкин. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Безымянный
Фото: The Verge

2001 йилда чиқарилган Windows XP ўзи билан Internet Explorer 6’ни ҳам дунёга тарқатди. Бир неча йил ичида у энг керакли браузерга айланди. Бироқ йиллар ўтган сари унинг аҳамияти тушиб кетди.

IE дунё бозорининг 90 фоизини эгаллаб олгач, компаниядагилар янги версияни яратишга шошилмади. Натижада IE 7 беш йил деганда дунё юзини кўрди. Бироқ IE стандартларга тўлиқ мос келмагани сабабли хавфсизлик бўйича муаммолар пайдо бўлди. IE хизмати ёмонлашиб боравергач, фойдаланувчилар унинг тугатилишини сўраб кампаниялар ўтказа бошлади. Уларнинг нафрати Firefox ва Chrome каби браузерларга қўл келди.

«Афсуски, 12 ёшли браузер ҳали ҳам бозорнинг 4,15 фоизини эгаллаб турибди, ундан тўлиқ қутулганимизча йўқ», — деб ёзади нашр.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар