Daryo

iOS’га мўлжалланган дастурлар Android дастурларидан кўра кўпроқ ишламай қолиши аниқланди

Apple операцион тизим барқарорлигини анча яхшилаган: iOS 7.0 версиясида дастурлар ишламай қолиши 2,1 фоиз бўлса, 7.1 версиясида 1,6 фоизга тушган

1 дақиқа ўқиш17 954 кўришлар0 изоҳ0
Manba: siliconrus.com

Crittercism таҳлил компанияси мобил дастурларнинг тури ва қўлланадиган операцион тизими билан боғлиқ ҳолда ишлаш барқарорлиги бўйича тадқиқот олиб борди. Таҳлил учун бир ой муддат мобайнида бир миллиард нафар фойдаланувчи маълумотларидан фойдаланилди. Бу тўғрида компания эълон қилган натижаларга асосланиб «Цукерберг позвонит» сайти хабар берган.

Манба: siliconrus.com

Эълон қилинган рейтингга кўра, iOS учун яратилган дастурлар Android’га ўрнатилувчи дастурларга нисбатан кўпроқ ишламай қолар экан.

Манба: siliconrus.com

Android тизимининг турли версиялари ичида энг барқарори 4.4 KitKat бўлса, дастурларнинг ишлаши бўйича энг «чидамли»си Samsung Galaxy S4 бўлиб чиқди: унда дастурлар ишламай қолиши 0,9 фоизни ташкил этган. Етакчи Android-қурилмалар орасида дастурлар энг кўп (1,7 фоиз ҳолатда) ишламай қоладигани эса Nexus 7 планшети экан.

Манба: siliconrus.com

iOS-қурилмаларга келсак, энг барқарор ишлайдигани – ҳозирда ишлаб чиқарилмаётган iPhone 5; дастурлари энг кўп бузилиб қоладигани эса iPad 2 бўлиб чиққан. Таъкидлаш керакки, Apple ўз мобил операцион тизимининг барқарорлигини анча яхшилаган: iOS 7.0 версиясида дастурлар ишламай қолиши 2,1 фоиз бўлса, 7.1 версиясида бу кўрсаткич 1,6 фоизга тушган.

Манба: siliconrus.com

Дастурларнинг энг кўп бузилиб қоладиганлари ўйинлар бўлиб, улар 4,4 фоиз ҳолатда ишламай қолади. Энг ишончлилари эса интернет-тижорат дастурларидир: уларда бу кўрсаткич 0,4 фоизга тенг.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Crittercism мобил дастур ишлаб чиқарувчилар уларнинг барқарорлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини таъкидлайди. Шу билан бирга, тезлик масаласи ҳам аҳамиятга эга, дейилади хабарда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар