Daryo

Севара «Йил шансони—2014» ўзи учун катта совға эканини эътироф этди

«Кремлдаги саҳнада туриб, Булат Шалвовичнинг «Грузинча қўшиғи»ни куйлаш мен учун улкан шараф бўлади», — дейди Севара

1 дақиқа ўқиш24 839 кўришлар0 изоҳ0
Foto: facebook.com/sevaramusic

Севара Назархон Россиянинг «Йил шансони—2014» мукофотига сазовор бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. «Шансон» радиоси сайтида маълум қилинишича, у бу соврин ўзи учун катта совға эканлигини эътироф этган.

Фото: Севара Назархоннинг матбуот хизмати

«Мукофотга сазовор бўлганимни ўзим яқиндагина, «Жонли тор» («Живая струна») дастурида иштирок этиш учун «Шансон» радиоси студиясига келганимда билдим, – дейди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархон. – Меҳнатим маҳсулини «Йил шансони» мукофотига лойиқ кўришлари – мен учун катта совға. Орамизда шундай дўстлик бошланганидан жуда хурсандман».

Севаранинг эътироф этишича, у ҳамиша шансонни яхши кўрган. У Вертинский, Окуджава асарларини севиб тинглайди.

«Кремлдаги саҳнада туриб, Булат Шалвовичнинг «Грузинча қўшиғи»ни куйлаш мен учун улкан шараф бўлади, – дейди у. – Бу қўшиқ жуда самимий, майин, вокал жиҳатидан қулай. Мен уни кўп марта машқ қилиб кўрдим ва энди бу чиқишни сабрсизлик билан кутмоқдаман. «Шансон» радиосининг барча тингловчиларига имкон қадар кўп яхши мусиқалар, яхши қўшиқлар тилайман!»

Шунингдек, 6 апрельга ўтар тунда Севара Назархон ўзининг Facebook саҳифасига мазкур совринни қўлида ушлаб олган селфи-суратини жойлаган. Унга: «Шансон» радиосидан буни олиб, дарров аэропортга қараб йўлга тушдим!» дея изоҳ берган.

Фото: фаcебоок.cом/севарамусиc

Хонандага бундан ҳам катта зафарлар тилаб, янги ва яхши қўшиқлар кутиб қоламиз!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар