Daryo

АҚШда 300 миллион йилда атиги бир сонияга адашадиган атом соати ишга туширилди

Париждаги Халқаро ўлчовлар ва мезонлар бюроси NIST-F2’ни дунёдаги энг аниқ ишлайдиган атом соати, дея эътироф этган.

1 дақиқа ўқиш18 028 кўришлар0 изоҳ0
Foto: vesti.ru

АҚШ Савдо вазирлиги Стандартлар ва технологиялар миллий институти (NIST) 2014 йилнинг 3 апрелида NIST-F2 деб номланган янги атом соатини ишга туширди. Унинг аниқлиги шу даражадаки, 300 миллион йилда бир сониягагина адашиши мумкин. Бу ҳақда институтнинг расмий сайти маълумот бермоқда.

Фото: vesti.ru

NIST хабарига кўра, янги соат аввалги NIST-F1 ўрнига қўйилиб, АҚШда фуқаролик вақти андозаси (стандарти) сифатида қўлланилади. Аввалроқ NIST-F2 ҳақидаги маълумотлар Париждаги Халқаро ўлчовлар ва мезонлар бюросига юборилган ва бу ташкилот уни дунёдаги энг аниқ ишлайдиган атом соати, дея эътироф этган эди.

Атом соатининг аввалги версияси – NIST-F1 АҚШда 1999 йилдан буён фуқаролик вақти андозаси сифатида қўлланиб келинаётган эди. Америка ҳарбий вақти андозаси эса бошқа ташкилот – АҚШ Ҳарбий-денгиз обсерваторияси томонидан белгиланади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар