Daryo

Сидней ҳайвонот боғида коалаларни селфи олишга ўргатишди

Сиднейдаги Wild Life ҳайвонот боғидаги Брюс, Аарон ва Билл лақабли коалалар энди интернет «юлдузи»га айланиб кетишлари мумкин

1 дақиқа ўқиш16 462 кўришлар0 изоҳ0
Foto: tjournal.ru

Sony компанияси Сиднейдаги ҳайвонот боғига бир нечта QX10 камераларини тақдим этди. Улар ёрдамида коалалар ўзларини суратга олишни ўрганишган, дея хабар қилади Daily Mail.

Фото: tjournal.ru

TJournal нашрининг ёзишича, Сиднейдаги Wild Life ҳайвонот боғидаги Брюс, Аарон ва Билл лақабли коалалар энди интернет «юлдузи»га айланиб кетишлари мумкин. Уларнинг катакларига ўрнатилган Sony QX10 камералари Wi-Fi ёрдамида смартфонга улана олади. Жониворлар камера олдига келганида, ҳаракатларни илғаб олувчи датчиклар ишлаб кетиб, камера суратга олади.

Қизиқувчан коалалар камерага қизиқиб, у билан ўйнаб кўришга ҳаракат қилишади. Шу тариқа оддий кишилар ўзини суратга олиб селфи қилишганидек, коалалар селфиси пайдо бўлади. Бу суратлар автоматик тарзда #KoalaQXselfie хештеги билан  ҳайвонот боғининг расмий Instagram-аккаунтида жойланмоқда ва улар кўпчиликка маъқул бўлмоқда.

«Ҳайвонот боғимизга ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги коалаларни суратга олишади ва ўзлари ҳам улар билан бирга расмга тушишади, – дейди Wilde Life’нинг сутэмизувчилар бўлими бошлиғи Кайли Хекшелл. – Энди улар ўзлари ўзларини суратга тушириб, ўз ҳаётларининг айрим лаҳзаларини мангуликка муҳрлаб қўя оладиган бўлишди».

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар