Daryo

Павел Дуров «ВКонтакте» бош директори лавозимидан кетмайдиган бўлди

«Кетишим компаниямиз учун кераксиз ташвишлар туғдириши ҳақидаги маълумотлар етиб келганидан сўнг, мен қолишга қарор қилдим», — дейди у.

1 дақиқа ўқиш15 704 кўришлар0 изоҳ0
Foto: ukrlife.net

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров унинг бош директори лавозимидан кетмайдиган бўлди. 3 апрелга ўтар тунда у компаниянинг директорлар кенгашига хат йўллаб, кетиши ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда Форбес нашри хабар бермоқда.

Фото: укрлифе.нет

«Менинг ишдан кетишим компаниямиз учун кераксиз ташвишлар туғдириши ҳақидаги маълумотлар етиб келганидан сўнг, мен қолишга ва бош директор сифатида ишни давом эттиришга қарор қилдим», – дейилади хатда.

Ижтимоий тармоқнинг энг йирик аксионери Унитед Cапитал Партнерс жамғармасида ҳам Дуровнинг хати олинганлигини тасдиқлаб, барчасига ойдинлик киритилганидан кейин маълумот беришларини айтишди.

Павел Дуров «ВКонтакте» бош директори лавозимидан кетмоқчи эканлигини 1 апрел куни, ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида маълум қилган эди. Шу сабабли айрим нашрлар, жумладан, «ИТАР-ТАСС» бунинг ҳазил бўлганлигини таъкидлашмоқда. Бироқ Mail.ru Гроуп интернет-компаниясининг ҳамкорликдаги соҳиби Алишер Усмонов бу масалага жиддий қараб, Дуровни олиб қолиш учун ҳамма ишни қилишини айтган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар