Daryo

АҚШ ҳукумати «кубача Тwиттер» яратилишини махфий тарзда молиялаштирган

Унинг бош мақсади Кубада амал қилаётган интернет тақиқини четлаб ўтишга ёрдам берувчи қисқа хабарлар узатиш тизимини яратиш бўлган

1 дақиқа ўқиш13 942 кўришлар0 изоҳ0
Foto: itar-tass.com

2009-йилдан эътиборан Кубада «кубача Тwиттер» – ҳукуматга қарши ташвиқот олиб боришга мўлжалланган ижтимоий тармоқ яратилишини АҚШ ҳукумати молиялаштириб келган. Бу борада ўзи махсус текширув ишларини олиб борган Ассоcиатед Пресс ахборот агентлиги маълумот бермоқда, деб ёзади «ИТАР-ТАСС».

Фото: итар-тасс.cом

Журналистларнинг аниқлашларича, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг ЗунЗунео интернет-лойиҳаси уч йил давомида фаолият юритган ва бир неча ўн минг аъзо йиғган. Унинг бош мақсади Кубада амал қилаётган интернет тақиқини четлаб ўтишга ёрдам берувчи қисқа хабарлар узатиш тизимини яратиш бўлган. Аммо бунда АҚШ ҳукуматининг иштироки сир сақланган. «Кубача Тwиттер»нинг асосий аудиторияси кубалик ёшлар бўлиши кўзда тутилган.

ЗунЗунео лойиҳаси молиявий етишмовчиликлар сабабли 2012-йилда ўз фаолиятини тўхтатган. Бу дастурнинг қай даражада ма’қулланганлиги ва ундан Оқ уй қанчалик хабардорлиги борасидаги саволларга Халқаро тараққиёт агентлиги вакиллари жавоб беришмаган. Агентликнинг расмий вакили Метт Херрик фақат ушбу лойиҳадан Конгресс хабардорлигини ва у АҚШ қонунларига мос келганлигини маълум қилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар