Харбин-2025 қишки Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонликлар якунда медаллар жамғариш бўйича кучли бешликдан ўрин олди.
![](/static/2025/02/14/Снимок экрана 2025-02-14 114542-o0v09Ond.png)
Охирги кунги беллашувларда ўзбекистонлик фигурали учиш бўйича спортчилар Нигинабону Жамолиддинова ҳамда Севинч Раҳимова музга чиқди. Якунда Жамолиддинова 17, Раҳимова эса 22-поғонани эгаллади.
Шундай қилиб, 1 та олтин медалга эга Ўзбекистон жамоаси мусобақаларни умумжамоа ҳисобида Филиппин билан биргаликда 5-ўринда якунлади. 83 та медалга эга чиққан мезбон Хитой умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Кучли учликдан Жанубий Корея ва Япония жамоалари ўрин олди.
![](/static/2025/02/14/photo_2025-02-12_20-29-59-aP_lrmli.jpg)
Қўшни Қозоғистон делегацияси 18 та медал жамғариб жадвалда тўртинчи бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари сўнгги 26 йилда илк бор фигурали учиш бўйича жуфтликлар орасида олтин медални қўлга киритгани билан табриклаганди.
Изоҳ (0)