Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган кадастр муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, тумандаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиши ва фойдаланиши учун рухсатнома олиб бериши эвазига фуқаро А.Х.дан 3 минг доллар олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)