Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Германия канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф этди.
Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ (0)