Буюк Британия ҳар йили ҳарбий эҳтиёжлар учун Украинага 3 миллиард фунт стерлинг юборади.
Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигаль Киевда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми билан учрашуви якунлари бўйича берган интервьюсида маълум қилди.
“Буюк Британия Украинага йилига 3 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этади”, деди Шмигаль.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатни қўллаб-қувватлаш бўйича ажратиладиган янги пакетга 162 миллион фунт стерлингли ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари киради.
Шунингдек, энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 30 миллион фунт стерлинг берилади.
Аввалроқ Олий Рада бюджет қўмитаси раиси Роксолана Пидласа Украинада ҳарбий тўловлар учун пул йўқлигини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, йил бошида АҚШдан молиялаштириш кечикиши туфайли қийинчиликлар юзага келган. Шу сабабли Киев ҳарбийлар учун ажратилган маблағларга қурол сотиб олишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)