Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ўқитувчиларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабар берди.
Маълум қинишича, комиссия ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда “Ташаббусли бюджет” учун айрим соҳа вакилларининг овоз йиғиш ишларига жалб қилинганлиги ҳолатлари атрофлича ўрганилди.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича Бухоро вилояти Ромитан тумани 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчиларини лавозим йўриқномасига кирмайдиган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига овоз йиғишга мажбуран жалб қилганлиги аниқланди.
Унга нисбатан БҲМ 100 баравари — 34 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
“Миллий комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақиради”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)