Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Украинага қанотли ракеталар етказиб бериш режаларига муносабат билдирди.
“Америка Қўшма Штатлари Россиянинг қизил чизиқлари қаердалигини жуда яхши билади, сабримизни синашнинг кераги йўқ”, деди Сергей Лавров.
Аввалроқ АҚШ Украинага Ф-16 қирувчи самолётлари учун қанотли ракеталарни етказиб бермоқчи экани ҳақидаги хабарлар матбуотда пайдо бўлганди.
“Америкаликлар ўзлари учун белгилаган чегарадан аллақачон ошиб бўлишди. Улар ўт билан ўйнашишмоқда. Албатта, Зеленский буни кўриб, билиб турибди. У бундан фойдаланмоқда. Сабримизни синашмасин. Америкаликлар сабримиз чегараси қаерда эканини жуда яхши билишади”, деди Лавров.
26 август куни Россия қўшинлари Украинага оммавий ракета ва дронлар билан ҳужум қилгани хабар қилинганди.
Украина энергетика вазири Герман Галушенконинг сўзларига кўра, ҳужум мақсади энергетика инфратузилмаси объектлари бўлган. Киевда ҳаво мудофаа кучлари ракеталар ва 15 га яқин дронни йўқ қилган. Вайронагарчилик ва жабрланган шахслар бўлмаган.
Изоҳ (0)