Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь—июль ойларида йирик корхоналар томонидан 725,7 минг тонна табиий газ конденсати ишлаб чиқарилган.
Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилнинг тегишли даврига нисбатан солиштирилганда 2,6 фоизга ошган. 2024 йилнинг июль ойида йирик корхоналар томонидан 101 минг тонна табиий газ конденсати ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистонга июль ойида 174,2 миллион долларлик газ импорт қилингани ҳақида хабар берганди. Бу 2023 йилнинг июлидаги кўрсаткичга нисбатан 174 баравар кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида хориждан 1 миллион долларлик газ сотиб олинган.
Мамлакатда газ импорти ўсаётганига қарамай, газ экспорти тўхтатилмаган. Ўтган ойда 91,7 миллион долларлик газ экспорти амалга оширилган. Бу 2023 йилнинг июлига нисбатан 1,3 баробарга кўп. Яъни ўтган йилнинг июль ойида 63,9 миллион долларлик газ экспорт қилинган.
2024 йил январь–июль ойларида республика жами 323,1 миллион долларлик газ экспортини амалга оширган. 2023 йилнинг мос даврида эса бу кўрсаткич 341,9 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)