• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Янги Дунё тартиботи: хатарлар, муаммолар ва ечимлар

    Янги Дунё тартиботи ўрнатилишида иккита энг муҳим асос - илм ва адолатга суяниб иш тутган давлат ёки халқ, жаҳонда барча жабҳаларда энг зўр бўлганига тарих гувоҳ. 

    Ватанимиз ва халқимиз Янги Дунё тартиботида Ўзбекистон ва Ўзбекистонликлар номини ҳамда суверенлигини сақлаб қолиши учун, 19-аср 2-ярми ва 20-аср бошида қилинган хатоларни такрорламаслиги лозим. Ўшанда, учта хонликнинг ўзаро адовати ҳамда бутун халқнинг маърифати, яъни замонавий билим, касб-малакалар ва ривожланиш учун якдил бўлмагани сабаб, мустақиллигимиздан айрилгандик.

    Ушбу икки машъум хатоларни такрорламаслик учун, миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, мамлакатимиздаги ҳар бир шахснинг қадр-ҳурмати бир хил сақланиши керак.

    Фото: Google Images

    Яқин йилларда Президентимиз ташаббуси билан ўрнатилган жами қўшниларимиз билан тенг-ҳуқуқли, стратегик-дўстона ва иттифоқчи муносабатларимизни янада мустаҳкамлаб, ташқи ёвуз кучларнинг қўзғамоқчи бўлган бирорта ҳам фитна-низосига йўл қўймаслигимиз керак. 100-160 йил олдин, улар бизни шу каби низолар ёрдамида бўлиб, кейин мустамлака тарзида устимиздан бошқарувни ўрнатишганди. 

    Шунинг учун, ватанимиз бизнинг ҳар қачонгидан кўра ҳозир бир тан, бир жон бўлиб ривожланиш йўлида ҳаракат қилишимизга  муҳтож. Дунёга машҳур аждодларимиз Имом Бухорийнинг ъъНажот - илмдаъъ ва Амир Темурнинг “Куч – адолатда” каби  ҳикматларини давлатимиз ва халқимиз ҳаётимизнинг барча жабҳаларида дастур-ул амал қилиб олса, Ўзбекистон ҳеч қачон ўзлигини йўқотмайди.

    Бунга тарихдан мисоллар кўп. Иқтисодий-ижтимоий ҳаёти 2-Жаҳон урушида вайрон бўлган, қоларверса, Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбаси билан яксон қилинган ҳолатда, бутун япон халқи илмга асосланган ҳаёт тарзига ўтган. Илм-инновацияга халқ сафарбар бўлгани учун жуда қисқа вақт ичида иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда мисли кўрилмаган Япон мўжизасига эришиш билан бирга, япон халқи дунёдаги энг маданиятли ва интизомли халққа айланиб, дунёда Буюк Еттилик давлатларидан бири бўлишга эришди.      

    Ислоҳотлардан олдин корейс халқининг сезиларли қисми саводсиз бўлган бўлсада, бу халқнинг оммавий илмга жалб қилиниши натижасида, Жанубий Корея дунёдаги энг юксак ривожланган ва фаровон 20 та давлатлардан бирига айланди. 

    10-11 аср олдин, ҳозирги дунё ривожланиши учун тамал тошини қўйган, ўз даврида “Олтин аср”ни қурган Ал-Хоразмий,  Ибн Сино, Форобий, Беруний ва Фарғоний каби кўплаб аждодларимиз дунёда Биринчи Ренессансга сабабчи бўлишган. Европадаги Уйғониш давридан олдин Темурийлар давлатида Иккинчи Ренессанс жорий қилинганига тарих гувоҳ. 
    Президентимиз 4 йил олдин ташаббус қилган Учинчи Ренессанс учун халқимизнинг ирсий ва илмий-меросий ҳаққи бор. Шунинг учун, Ўзбекистон халқи бир тан бир жон бўлиб, Ренессанс устозлари бўлмиш аждодларимизга эргашиб, илм-маърифатда инновациялар қилиши лозим. Биринчи Ренессансдан олдин, буюк аждодларимиз ўз даврининг халқаро фан, таълим, мулоқот ва тадбиркорлик тили бўлган араб тилини ўрганиб, шу тил воситасида инқилобий инновациялар қилишган.  

    Шу каби, ҳозирги кунда, халқимиз, айниқса 40 ёшгача бўлган ёшларимиз, билим ва маълумотларнинг 85-90 фоизи жамланган халқаро фан, юксак технология, рақамлаштириш, инновациялар, бизнес ва мулоқот тили бўлган инглиз тилини ўрганиши лозим. Чунки, таржима билан илм ўрганилса, вақт ва замонда орқада қолишлик ҳаммага маълум ҳақиқатдир. Ҳозирда фан, технология ва инновациялар ривожланган Япония, Жанубий Корея ва Хитой халқлари ҳам инглиз тилини ўрганиб, барча соҳаларда ривожланишга эришяпти.

    Шулардан келиб чиққан ҳолда, 3-Ренессанс учун йўл хариталари бўлган ва амалий исботга эга қуйидаги 7та таклифларни билдириб ўтмоқчиман: 

    1) Ишга муҳтожларни смарт касблар, инновацион ва юксак технологик ҳаётий ёндашувларини яратиш мақсадида хайрихоҳ халқимиз учун халқаро фан-талим, юксак технология-инновасиялар ва бизнес-мулоқот тили ва воситаси инглиз тилини “Нолдан B2 (компетент) даражада халқаро сертификат билимига ўттиз кунда жиддий тарзда ёки жуда оддий ҳолда 60-90 кунда шартли-кафолатли ўз уйларида қулай ўргатишни таъминлаш. 

    2) Доимо янгиланиб, бойитилиб борадиган юқори технологик-инновасион смарт касбларни халққа онлайн назарий инглизчада ўргатиш ва жойларда айниқса мономарказларда етук профессионал экспертлар томонидан амалий ўзлаштиришларини таминлаш ва халқаро смарт касблар сертификатларини тақдим қилиш. 

    3) Канада, Австралия ва Япония каби ўттиздан ортиқ юксак ривожланган Европа, Жанубий ва Шарқий Осиё давлатларида Халқаро тил ва смарт касблар га сертификатли халқимиз вакилларини тайёрлаб, уларни бирибчидан, тажриба алмашиш, иккинчидан оиласига, давлатимизга даромад ва тажриба олиб келиш учун  етук ва қадрли кадрлар сифатида юбориш.

    4) Статистика бўйича Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоизи ҳовли-жойда яшашини ҳисобга олган ҳолда, халқаро тил ва смарт касб сертификат билимларига халқимиз вакилларини тайёрлаб, ўз уй-жойларида инновацион-юксак технологик билим ва ёндашувга асосланган ҳаёт тарзини ва  тадбиркорликни  жорий қилган ҳолда, кичик ва ўрта бизнес-иқтисодиёт локомотивини  яратиш ва Ялпи миллий маҳсулот ҳажмини бир неча мартага ошириш. 

    5) Халқ таълимида 8,9,10 ва 11-синфлар ўқувчи ва устозларига “Хорижий тилни нолдан B2 (компетент) даражада рекорд қисқа вақтда ўзлаштириш” ларини таминлаб, ҳар бир мактабда Президент мактаби андозасидаги Стеам ёки Стем халқаро тан олинган мактаб талимини жорий қилиш. Бунда: Саноқли Президент мактабларидаги саноқли ўқувчиларимиз учун ҳаддан ташқари юқори харажатлар сарфланса, бу ислоҳот натижасида, деярли ҳеч қанча харажат натижасида олтин генофондимиз-тўлақонли олтин бошларимиз келажагимиз учун енгилмас куч бўлиб, тайёрланади. 

    6) Олий талимдаги талабаларимиз ва ўқитувчиларга “Хорижий тилни нолдан B2 (компетент) даражада” ва зарур бўлганда “B2 дан C1 ёки C2 даражада” ўзлаштиришларини шартли-кафолатли таъминлаб, олий таълимдаги  талабга умуман жавоб бермайдиган қолоқ ўқув дастуридан воз кечиб, Юксак ривожланган дунёнинг топ ўнталик университетлари ўқув дастурларини асл тилида жорий қилиш. 

    7) Глобал Жануб, Глобал Шимол, Глобал Шарқ ва Глобал Ғарбни боғловчи зўр геостратегик манзилимиздан фойдаланиб, Олтин кўприк вазифасидаги “Инновасион-юксак технологик олий таълим хаби“ни Ўзбекистонда ташкил қилиш учун “Хорижий тилларни нолдан B2 га ўттиз кунда” ва  “B2 дан C2 га  хорижий тилни бир неча ойда  ўзлаштириш”ни  шартли-кафолатли таъминлаган ҳолда, дунёнинг топ ўнталик университет филиалларини ўзимизда очишимиз ва Марказий Осиё ва бутун дунё талабаларини Ўзбекистонга жалб қилишимиз керак. Ҳозирги замон фан – техникаси тамал тошини қўйган ўз даврининг Фанлар Академияси бўлмиш Байтул Ҳикманинг раҳбари ва ўринбосари бўлган аждодларимиз сингари Президентимиз 2020 йил мустақиллик кунида  олға сурган 3- Ренессанс  учун, бизда ҳам ирсий ва ҳам илмий-меросий ҳуқуқимиз бор.

    Абдулазиз Ҳожиев, Тилшунос, инглиз-немис тиллари мутахассиси

    20.08.2024, 21:27   Изоҳ (0)   6600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди

    20.08.2024, 20:37

    Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мултимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди

    20.08.2024, 20:03

    Эндиликда аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади 

    20.08.2024, 19:40

    Шавкат Мирзиёев Нукусдаги “Оққуш” мажмуасида ташкил этилган ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди 

    20.08.2024, 19:26

    Рақобатли бозор, ер, солиқ, кредит ва энергетика. Президент тадбиркорлар билан учрашувда нималар ҳақида гапирди?

    20.08.2024, 19:18

    Январь–июнь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ қанчани ташкил этгани маълум қилинди

    20.08.2024, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.