Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчасида 10 август куни соат 09:40 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1968 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси ҳамда ҳайдовчи 1997 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-2 автомашинасининг 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 22 ёшли пиёда жароҳатлангани, яна бир ҳолатда икки киши ва яна иккита туманда жами 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)