Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Равшан Усманов Razlin Capital компанияси таъсисчиси Содиқ Разоқ билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, Содиқ Разоқ Ўзбекистон томонини Razlin Capital компанияси фаолияти билан батафсил таништирди.
Шунингдек, компания Ўзбекистоннинг йирик бизнес субъектлари ва тадбиркорларининг Британия бозорларига кириши, республикага хорижий инвестицияларни жалб этиш, жумладан халқаро IPO’лар ўтказиш йўналишларида ҳамкорликка тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот якунида мазкур йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида келгусида икки томонлама учрашув ва ташрифларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)