Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида дарахтлар қўпорилиб ташланаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан ўрганишлар натижасида Тарас Шевченко кўчасида қурувчилар томонидан эҳтиётсизлик оқибатида арча дарахти таг қисми билан қўпорилиб ташланганлиги аниқланди.
Фуқаро А.А.га нисбатан МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисми билан 8,5 млн сўм жарима ҳамда 1 млн 360 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарарни қоплаш белгиланганди.
Изоҳ (0)