Хитой компанияси Самарқандга янги автобуслар етказиб беради. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Каттақўрғон шаҳридаги Ишбилармонлар марказида “Мароканд Транс 777” МЧЖ Хитойнинг Sumec International Technology Trading Cо.,LTD корхонаси, лойиҳа ҳамкорлари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда 2024—2025 йилларда умумий қиймати 171 млн доллар бўлган электробус ва автобусларни харид қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
2023 йилнинг декабрь ойида Самарқандга Хитойдан 10 та янги автобус олиб келинган эди.
Изоҳ (0)