Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адриан билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Элчининг йиллар давомида Ўзбекистон—Европа Иттифоқи кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегациясига 2021 йил мартидан буён раҳбарлик қилаётганди. Бунгача у ЕИнинг Қирғизистондаги делегациясида ишлаган.
- Бундан олдин Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани тўғрисида хабар берилганди.
- Аввалроқ Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширган, Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланган,
- Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули миссиясини якунлаган эди.
Изоҳ (0)