“Реал” Трент Александер-Арнолдни харид қилиши мумкин.
Мадрид клуби “Ливерпуль” клуби ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Bild нашри.
Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2024/25 йилги мавсумда ўз ниҳоясига етади. Томонлар ҳозирча янги шартнома борасида ҳеч қандай музокаралар ўтказмаяпти.
Тренд Александер-Арнолднинг ўзи ҳам “Реал”га ўтишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Қаймоқранглилар” ёзги трансфер ойнасида Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олди. 16 июль куни футболчининг тақдимот маросими ўтказилди.
Изоҳ (0)