Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида электр энергиясини ўғирлаган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, “М.Б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Ғ. хўжалик ер майдонидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида сув насосини электр ҳисоблаш ускунасидан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, 446,7 миллион сўмлик 165,4 кВт/ соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)