Раҳматилла Нуримбетов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.
![](/static/2024/07/17/2024-07-17 21.48.26-nHupoHzr.jpg)
Маълум қилинишича, Нуримбетов 2023 йил 29 декабридан буён ушбу лавозимда эди.
Илҳом Ҳайдаров эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар узоқ йиллар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбари эди.
Шунингдек, у 2006 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Молдовадаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)