Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 фоизга ошган.
Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
- Тожикистон — 43 287 нафар;
- Қозоғистон — 6 615 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;
- Россия — 925 нафар;
- Туркманистон — 462 нафар;
- Туркия — 23 нафар;
- Афғонистон — 16 нафар;
- Озарбайжон — 9 нафар;
- Бошқа давлатлар — 52 нафар.
Изоҳ (0)