Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида ўтган ойда 12 поғона кўтарилди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ушбу кўрсаткич бўйича 2020 йилга нисбатан 56 поғона кўтарилган.
Яъни аҳоли ўсиши ва нархлар сақланган ҳолда кўпроқ мобил интернетга эга тарифлар кўпайиб, тармоққа талаб кундан кунга ортишига қарамай, ўртача тезликни ошириш бўйича операторлар рейтингдаги бошқа кўпгина давлатлардагидан кўра кўпроқ ҳаракат қилишмоқда. Албатта бу ҳали етарли эмас, интернет тезлигини ва сифатини ошириш бўйича операторларимиз янада кўпроқ ҳаракат қилишлари зарур, деб ёзади Шерзод Шерматов.
Январь ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 144 мамлакати ичида 91-ўринни эгаллаганди.
2023 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича дунёнинг 141 мамлакати ичида 100-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)