Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги адирликда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Хабарга кўра, 15 июль куни соат 12:15 да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙ ҳудудидаги қир-адирликда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари манзилга соат 12:41 да етиб бориб, 13:00 да аланга ўраб олинган ва 14:22 да тўлиқ ўчирилган.
Шунингдек, ёнғин жойига вилоят ФВБнинг 41 нафар шахсий таркиби ва ҳамкорликдаги хизматларнинг 27 нафар ходими жалб этилган.
Содир бўлган ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)