Наманган вилояти Норин туманида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган МЧЖ тизимга 2,3 миллиард сўмлик зарар етказгани аниқланди.
Хабар берилишича, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Норин туманидаги “Б.М.Ф.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидаги ускуналарни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 2 миллиард 365 миллион сўмлик (2 миллион 128 минг кВт/соат) электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Б.М.Ф.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ (0)