Украина раҳбари Владимир Зеленский мамлакатдаги можарога имкон қадар тезроқ якун ясаши керак, дея америкалик собиқ разведкачи Скотт Риттер фикр билдирди.
Зеленский, ҳақиқатан ҳам бу можарога барҳам бериш вақти келди, НАТОда сиз истаган шартларга эриша олмайсиз. Россия сиз олишингиз мумкин бўлган энг яхши шартномани таклиф қилди, дея мурожаат қилган у.
Истеъфодаги разведкачига кўра, Шимолий Атлантика альянси Киевни ҳеч қачон қабул қилмайди. У, шунингдек, ҳозирги вазиятни жуда хавфли деб атаган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украина ДНР ва ЛНР, Херсон ҳамда Запорожье вилоятларидан қўшинларини олиб чиқиб кетганини эълон қилиши ҳамда НАТОга киришни рад этиши биланоқ Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, музокараларни бошлаши мумкинлигини маълум қилган.
Россия Украинанинг нейтрал, қўшилмаслик ва ядровий бўлмаган мақомига эга бўлишини, уни демилитаризация ва денацификация қилишни талаб қилади, деган эди Путин.
Украина томони бу ташаббусни рад этган.
Изоҳ (0)