Килиан Мбаппенинг оиласи француз клубини сотиб олишга қизиқмоқда.
Футболчининг оиласи ҳозирги кунда Лига 2 да ҳаракат қилаётган “Кан” клубини сотиб олиш бўйича музокараларда иштирок этмоқда.
Нормандия клуби ҳозирда Американинг активларни бошқариш компанияси Oaktree Capital Management’га тегишли ҳисобланади.
Килианнинг онаси ва агенти бўлмиш Файза Ламари томонидан бошқариладиган оилавий бизнес “Кан” акцияларини сотиб олишга яқин. Музокаралар якуний босқичда.
“Кан” ўтган мавсум якунларига кўра Лига 2 да 6-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)