Ўзбекистон фуқаролари Японияга ишга жалб этилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Япониянинг Haneda Turtle Service компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди. Учрашувда дастлаб Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, агентлик фаолияти, миграция географиясини кенгайтириш, бу борада Япония билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг техник стажёрлик ва махсус малакали ишчи дастурлари доирасида Ўзбекистон фуқаролари логистика, аэропорт хизмати ва юк ташиш йўналишларида ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида агентлик ва Haneda Turtle Service компанияси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)