18 июнь куни Италия жанубий қирғоқлари яқинида Ион денгизида мигрантларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди. Уларнинг жасадларини топишга бир неча кун керак бўлди, деб хабар беради маҳаллий Corriere della Calabria газетаси.
Ҳодиса Калабриядан 120 мил узоқликда содир бўлган. Кема бортида жами 66 киши бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ўлганларни қидириш учун самолётлар ҳам жўнатилди. Ҳалокат қурбонларининг жасадлари Соҳил хавфсизлик хизмати кемаларида олиб кетилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари вояга етмаганлардир.
Май ойида Европа Иттифоқи Кенгаши миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш, мигрантларга нисбатан сиёсатни кучайтиришни маъқуллади. Бу қарорга келиш учун Европа Иттифоқига 10 йил керак бўлди. Аммо Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари кўзда тутилган қадамларни беҳуда деб ҳисоблади.
Ташкилотга аъзо 19 та давлат Европа Комиссиясини тегишли аризалар кўриб чиқилаётган вақтда бошпана изловчиларни учинчи давлатларга юбориш учун музокаралар олиб боришга чақирди.
Изоҳ (0)