Қозоғистоннинг Остона шаҳри Сариарқа туманида судья бўлиб ишлаган 40 ёшли Ойгул Сайлибоеванинг жасади Германияда топилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
“Аёл эри, қизи ва қайнонаси билан Германиянинг ғарбий қисмидаги Беншайм шаҳрида яшаган. Сайлибоева 4 июнь куни эрталаб қизини боғчага олиб кетган. Ўшандан кейин уни ҳеч ким кўрмаган. Якшанба куни унинг жасади шаҳар четидаги Эрлах кареридан топилган”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, жасад пластик қопда бўлган ва аёл ўлимидан олдин зўравонликка учраган. Қотилликни тергов қилишда 35 нафар терговчи ишламоқда. Аёлнинг уйи тинтув қилинган.
Сайлибоева билан бир вақтда унинг 49 ёшли қайнонаси Наталя Донцова ҳам ғойиб бўлган. Маълум бўлишича, аёл 4 июнь куни неварасини боғчадан олиб, уйига олиб келган. Ўшандан кейин аёлни кўришмаган. Bild хабарига кўра, боланинг ўзи хавфсиз ва яқинлари қарамоғига топширилган.
Изоҳ (0)