Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти, Бўстон туманида ўрилган буғдойзор ўрни ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, тармоқларда тарқалган видео Избоскан тумани ҳудудида жойлашган “Нурулло саховати” чорвачилик фермер хўжалиги бўлиб, 8 гектарлик ғалладан бўшаган ер майдони эканлиги аниқланган.
Ҳодиса оқибатида ғалла ҳосилидан ўриб олинган ер майдонининг 1 гектари ёнган. Ҳозирда ҳодисага сабабчи шахслар аниқланмоқда.
Изоҳ (0)