Хитой ТИВ раҳбари Ван И Пекин Украина бўйича Россия иштирок этиши мумкин бўлган ҳақиқий тинчлик конференцияси чақирилиши тарафдори эканини айтди.
15—16 июнь кунлари Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити бўлиб ўтиши, унда Россия, Хитой ва бошқа кўплаб йирик давлатлар иштирок этмаслиги аввалроқ хабар қилинган эди. Москва ва Пекин Россия манфаатларини ҳисобга олмаган дипломатик саъй-ҳаракатлар Украина инқирозини ҳал қилишда муваффақият қозона олмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Украина инқирози давом этмоқда, Хитой ўз вақтида ҳақиқий тинчлик конференциясини чақириш тарафдори, — деди Ван И Нижний Новгородда БРИКСга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида.
Хитой ташқи ишлар вазири Россия ҳам, Украина ҳам тан оладиган конференция ўтказиш зарурлигини қўшимча қилган. Шунингдек, у ушбу саммитда барча томонлар тенг иштирок этиши ва барча тинчлик режалари ҳалол муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)